«Газета.uz» мухбири Тошкент шаҳридаги айрим заправкаларда бўлиб, ёқилғи қуйиш учун навбат кутаётган ҳайдовчилар фикрига қизиқди. Уларнинг аксарияти тонгги соат 04:00−05:00 да шохобчага келиб, навбатда тураётгани, бу ҳолат 3−4 кундан буён давом этаётганини қайд этди.
Термиз шаҳри ва Термиз туманида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларига газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилди. Бунга газ қувурида ўрнатилган газ босимини назорат қилувчи қурилмадаги носозлик сабаб экани маълум қилинди.
Сирдарё вилоятида табиий газни талон-торож қилган 2 та АГТКШ аниқланди. Уларнинг бири 20,5 млрд сўмлик 8,2 млн куб метр, иккинчиси эса 7,9 млрд сўмлик 3 млн куб метр табиий газни талон-торож қилгани айтилмоқда.
Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 1 апрель куни АГТКШларда метан 3800 сўмдан сотилди, бу белгиланган чегара, яъни 3350 сўмдан юқори. Энергетика вазирлиги истеъмолчилар шохобчага чек билан қайтиб, ортиқча тўланган суммани қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга эканини маълум қилди.
Магистраль газ қувурларида босимнинг камайиши сабабли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларига «қисқа муддатли» чекловлар киритилмоқда. Бензин «заправка»ларга автобензин маҳсулотлари қўшимча миқдорларда етказиб берилади, дея ишонтирди Энергетика вазирлиги.
Ўзбекистонда 16−18 февраль кунлари ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши сабаб АГТКШлар иш графигига ўзгартиришлар киритилиши мумкин. «Ҳудудгазтаъминот» ҳайдовчилардан автомобилларни ёнилғи билан тўлдириб олишни сўради.
Данғара туманидаги автомобилларга газ тўлдириш шохобчасида уч нафар шахс ўзаро жанжаллашган. Жанжал вақти фаол қаршилик кўрсатилгани сабаб уларни ажратмоқчи бўлган йигит ҳушини йўқотган. У шифохонага олиб борилаётган вақтида вафот этган.
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг айтишича, вазирлик Ўзбекистондаги газ «заправка»ларини ёпмаган, фақат иш вақтини чеклаган. Аввалроқ 630 дан ортиқ газ тўлдириш шохобчалари совуқ ҳаво туфайли ўз фаолиятини тўхтатгани хабар қилинган эди.
Андижон ва Қорақалпоғистон ортидан Сурхондарё ҳам метан газ қуйиш шохобчалари иш вақтига чеклов киритилди. Вилоятдаги АГТКШлар 2023 йил 7 декабрдан бошлаб соат 8:00 дан 17:00 гача ишлайди.
Тадбиркорлар учун газ тарифлари оширилгани ортидан 1 октябрдан АГТКШларда бир кубометр газ нархи 2700−2800 сўмдан 3100−3250 сўмга (максимал нарх) кўтарилди. Маълум қилинишича, прокуратура шохобчалар раҳбарларини нархларни ҳукумат белгилаб берган чегарадан оширмаслик ҳақида огоҳлантирган.
Нукусдаги метан «заправка» 19 мингдан зиёд хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг газдан ноқонуний фойдаланиб, 3,8 млрд сўмлик зарар етказгани аниқланди.
Қашқадарёда 15 та газ тақсимлаш пункти ва станцияси салкам 23 млрд сўмлик суюлтирилган газни талон-торож қилгани аниқланди. Улар газни қабул қилиш ва етказишда ҳукумат қарори талабларига риоя этмаган.
Ғиждувон туманида автомобилларга газ қуйиш компрессор шохобчаларининг 3 тасида табиий газ талон-торож қилингани айтилмоқда. Оқибатда давлат манфаатларига 11,8 млрд сўм зарар етказилган. Мансабдорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг